Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларининг индексация коэффициентини белгилаш тўғрисида” 209-сонли қарорига асосан заём облигациялари учун индексация коэффициенти 1994 йил июл ойидан 2014 йил июл ойигача энг кам иш ҳақи миқдорининг 1373 марта ўсганлиги инобатга олиб, заём облигациялари бўйича ютуқ тўланмаган ҳолда 1,373 миқдорида белгиланган. Бу ҳақда “Халқ банки” расмий сайти хабар бермоқда.
Заём облигацияларининг индексация қилинган қиймати 2014 йил августдан бошлаб Халқ банкининг ваколатли филиаллари томонидан тўланади.
Заём облигациялари эгалари маблағларини олиш учун банк филиалига фуқаролик паспорти ва заём топширилганлигини тасдиқловчи “Тасдиқнома”ни тақдим қилиши лозим.





