АсосийDunyo

Японияда иссиқ ҳаво оқибатида 1 киши вафот этди, 561 киши шифохонага етказилди

Японияда кузатилаётган иссиқ ҳаво ҳарорати оқибатида бир киши фавот этди ва 561 киши шифохонага етказилди. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда NHK компаниясига асосланиб “РИА Новости” хабар беради.

Пайшанба куни Миядзаки шаҳрида ҳаво ҳарорати 37,4 даражани, Сидзуока префектурасида 37,2 даражани  ташкил этди. Токиода термометр кўрсаткичлари 35,2 даражани кўрсатмоқда.

Иссиқ ҳавони намликнинг юқорилиги сабабли енгиб ўтиш қийин кечмоқда. Пайшанба куни тонгда Токио шаҳрида ҳаводаги сув миқдори 75 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада Японияда иссиқ ҳаво оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 3179 киши шифохонага тушган. 

    Бошқа янгиликлар