АсосийDunyo

Тайван самолёти ҳалокати 47 кишининг умрига зомин бўлди

TransAsia Airways авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Тайванда фавқулодда қўнишни амалга ошириш вақтида ҳалокатга учради.

Оқибатда 47 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди, бу ҳақда Тайван транспорт ва алоқа вазири Е Кхуан-Ши маълум қилди.

АТР-72 самолёти бортида 54 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари бўлган. Самолёт Пэнху архипелагидаги Магун аэропортига қўнмоқчи бўлди. Иккинчи уринишда учувчилар билан алоқа йўқолди.

AP” нашрининг хабар қилишича, самолёт Хуси яшаш пунктига қулаган ва иккита уйга тегиб ўтган. Сўнгра ушбу уйларда ёнғин содир бўлди. Ердаги ҳалокат оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча хабар берилмади.

Дастлабки таҳминларга кўра, авиаҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Сўнгги ҳафта давомида ушбу ҳудудда ўнлаб кишилар ҳаётига зомин бўлган “Рамассун” тўфони кузатилаётганди.  

    Бошқа янгиликлар