АсосийDunyo

Марокашда 3 та турар жой биноси қулади

Марокашнинг Касабланка шаҳрида 3 та турар жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 55 киши жароҳатланди, дея хабар беради “ИТАР-ТАСС”.

Маълумотларга кўра, турар жой биноларининг қулашига пастки қаватлардаги ўзбошимчалик билан амалга оширилган таъмирлаш ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.  Ҳозирга келиб, қутқарувчилар вайроналар остидан тўрт кишининг, шу қаторда бир аёл ва боланинг жасадини олиб чиқишди.  

Ўт ўчирувчилар 55 кишини эвакуация қилишга ёрдам беришди, улардан 40 нафари шифохонага етказилди. 

    Бошқа янгиликлар