“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қанча халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириб келмоқда.
Шундай яқин ҳамкорлари булар: “JCI-Korea” ва Ча Университети қошидаги Пундан Ча Госпитали ҳисобланади. Ча Университети қошидаги Пундан Ча Госпитали шифокорлари 2014 йилнинг 26 апрел куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида жами 50 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, оғир деб топилган бемор болаларнинг 6 нафари 13 июл куни Корея Республикасининг нуфузли клиникаларида соғломлаштириш учун кузатувчилар билан биргаликда жўнаб кетади. Ушбу болалар жорий йилнинг 25 июл куни Корея Республикасидан соғломлаштирилиб юртимизга қайтиб келишади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бемор ва ногирон болаларни соғломлаштиришда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча Университети госпитали, Ин Ха Университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйишдан кейинги асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2010-2013 йилларда ҳамкорлик доирасида “JCI-Korea” халқаро ёшлар ташкилоти ҳомийлигида 23 нафар болалар соғломлаштирилди.





