Жазоирлик Жамол Хаймуди бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Бразилия ҳамда Голландия ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун кечадиган учрашувини бошқаради.
Учрашув шанба куни 01:00 бошланади. 43 ёшли ҳакам учун бу мусобақадаги тўртинчи ўйин бўлади. Бунга қадар Жамол Хаймуди Австралия-Голландия (2:3), Коста-Рика-Англия (0:0) ва 1/8 финалнинг АҚШ-Бельгия учрашувларини бошқарган.
Хаймуди учинчи ўрин учун ўйинни бошқарадиган илк африкалик ҳакам бўлади.
Финал учрашувини бошқаришга эса асосий даъвогар сифати ўзбекистонлик Равшан Эрматов кўрилмоқда.





