АсосийJamiyat

Жиззахдаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

'Жиззахдаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жиззах вилоятида содир бўлган бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"8 май куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ҳайдовчи "Нексия" русумли автомашинани М-39 "Тошкент-Термиз" йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "МAN" юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган", - дейилган хабарда.

Натижада "Нексия" автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг бир йўловчиси воқеа жойида ҳамда қолган икки йўловчи касалхонага келтирилганларида вафот этган.

Шунингдек, яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар