АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашди

2014 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ахмет Давутўғлу билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашув давомида томонлар муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр алмашишди, ҳалқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар ҳамда ўзбек-турк муносабатларини ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди.

Вазирлар томонларнинг ташқисиёсий идоралар ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама ташкилотлар доирасида ҳамкорликни  жонлантириш таклифларини кўриб чиқишди.

Учрашувда Туркиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эрпул Намик Гюнер иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар