Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган тадбирлар туфайли шаҳар марказидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.
Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади:
– Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкали олдидаги майдонгача бўлган қисмида;
– Амир Темур ҳайкали олдидаги майдондан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;
– Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;
– Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;
– Университет хиёбони кўчасида;
– Г-34 йўлининг университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
– Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида.






