Шерзод Саиджанович Хидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
"Tashkent city" дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Ж. Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.






