АсосийDunyo

Германияда поездлар тўқнашди

'Германияда поездлар тўқнашди'ning rasmi

Германия жанубидаикки поезд ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши қурбон бўлди, деб хабар берди Korrespondent.net нашри.

Бавария ва Аугсбург шаҳарлари орасидаги Айхах станциясида юк ташувчи ва йўловчи ташувчи поезд ўзаро тўқнашиб кетди. Воқеа оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 14 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Қурбонларнинг бири поезд машинистидир.

“Афсуски ҳалокат қурбонларсиз бўлмади. Яраланганларнинг11 нафари енгил тан жароҳати олган. Қолганларининг аҳволи оғир. Аугсбург полицияси мазкур фалокат сабабларини аниқлашни бошлаган”, деб маълумот берди полиция матбуот котиби Майкл Жакоб.

Бекатга кириб келаётган Бавария минтақавий поезди станциядан ўз ҳаракатини бошлаган иккинчи поездга нима сабабдан урилгани номаълумлигича қолмоқда. Айбдор томонни аниқлаш мақсадида воқеа жойида бўлган ҳар бир одам сўроқ қилинмоқда.Темир йўл станциясида бошқа линиядагирейслар ҳаракати давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар