АсосийJamiyat

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

2014 йил 10 июль куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ахмет Давутўғлу Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.  Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда ўзбек-турк муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари, ҳалқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар муҳокама қилинади. 

Туркия Ташқи ишлар вазирини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қабул қилади. 

 

    Бошқа янгиликлар