Қарши шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи "Челленжер" мусобақаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда "Оламспорт" нашри.
Турнирда иштирок этаётган теннисчимиз Ҳумоюн Султонов илк даврада россиялик Константин Кравчукка қарши кортга чиқди. 1 соат 25 дақиқа давом этган ўйинда Ҳумоюн 7:6, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди.






