Гавайида бундан бир неча кун аввал ўз ҳаракатини бошлаган Килауэ вулқони тобора фаоллашиб бормоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Оролдан 2000 га яқин одам эвакуация қилинди. Леилани-Эстейтс ҳудудида кузатилаётган вулқон тобора кенгайиб бормоқда. Ундан отилиб чиқаётган лава 5 та уйга зарар етказган.Шунингдек, олтингугурт ва диоксид газитуфайли одамлар соғлиғи хавф остида эканлиги маълум бўлгач, хавфли ҳудуддан одамлар эвакуация қилина бошлади.Ҳозирда отилаётган лаванинг баландлиги 70 метргача етмоқда. Бундан ташқари, 19 км узунликдаги майдонда ёриқлар пайдо бўлмоқда.
“Биз 2600 нафар одамни эвакуация қилишни ниҳоясига етказдик. Вулқон маҳаллий аҳоли вакилларига зиён етказиш билан бирга, орол иқтисодиётига ҳам зарар кўрсатмоқда. Оролда цунами ва ер силкиниши хавфи пайдо бўлиши мумкин”, деб маълумот берди мудофаа агентлиги вакили Жесика Ферансе.
Вулқон ҳаракатланаётгандаҳудуд атрофида сезиларли силкинишлар юз бермоқда. Ҳозирда оролга сайёҳлар келиши тўхтатилган.Табиий офат туфайли жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Килауэ дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади. Уяқин кунларда янада фаоллашиши мумкин.






