Грузия Миллий банки президенти Георгий Кадагидзе мамлакат эртами-кечми еврозонага қўшилиши ва ўшанда Грузия миллий валютасидан воз кечишига тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар бермоқда.
“Кун келади ва биз ўз валютамиздан воз кечамиз. Шу куни Грузия Европа иттифоқининг аъзосига айланади ва бу евроинтеграциянинг сўнгги босқичи бўлади”,-деди Миллий банк раҳбари.
“Унгача эса биз миллий валютага бўлган ишонч аввалгидек қолиши учун барча ишни қиламиз”,-дея маълум қилди Георгий Кадагидзе. Грузиянинг миллий валютаси – лари 1995 йил муомалага киритилган.





