АсосийDunyo

Японияда тайфун хавфи сабабли 600 минг киши эвакуация қилинади

Япониянинг Окинава префектурасида “Ногури” тайфуни яқинлашаётгани сабабли 590 минг киши эвакуация қилинади. У ерда шамол  50,2 м/с тезлиги билан эсаётгани қайд этилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Метеорологларнинг берган маълумотларига кўра, чоршанба куни Окинавада шамол 45 м/с, айрим ҳудудларда эса 65 м/с  тезлигида эсади (25-30 м/с шамол тезлигида одам қулаши мумкин).      

Кюсю оролида шамол тезлиги 25-30 м/с бўлиши кутилмоқда. Қайд этишилича, тайфун билан бир вақтда кучли ёмғир ҳам келади.

Ҳозирда тайфун  Тинч океанида бўлиб турибди, унинг тезлиги соатига 30 километрни ташкил этмоқда. Япония метеорология бош бошқармасининг маълумотига кўра, тайфун 9 июль куни мамлакатнинг жанубий қисмига етиб келади. Агарда унинг йўналиши ва ҳаракати ўзгармаса, жума кунга келиб, тайфун Токиога етиб келади.

    Бошқа янгиликлар