АсосийDunyo

Дарвозабон берган зарба туфайли дарвоза синиб кетди (видео)

'Дарвозабон берган зарба туфайли дарвоза синиб кетди (видео)'ning rasmi

Чехиянинг “Злин” клуби дарвозабони Эденек Зламал маҳаллий чемпионат — “Младу-Болеслав” жамоасига қарши бўлган мусобақада дарвозани синдирди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Мазкур видео Youtube-каналига жойлаштирилди. Тўпни қайтариш учун сакраган Зламал елкаси билан штангага урилди. Шундан кейин дарвоза синиб кетди ва уни алмаштиришга тўғри келди.

“Злин” 1:0 ҳисобида “Младу-Болеслав” жамоасини мағлубиятга учратди. “Злин” мусобақа рўйхатида тўққизинчи, “Младу-Болеслав” эса ўн иккинчи ўринни эгаллади.


Бошқа янгиликлар