АсосийDunyo

Ҳиндистон атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди

'Ҳиндистон атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди  'ning rasmi

Ҳиндистон атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра,мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида ҳавонинг ҳар бир куб метрида 2,5 микрограммдан ортиқ қаттиқ модда борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат Янги Дехли, Варанаси, Патна каби йирик шаҳарларда кузатилмоқда. Янги Дехли ҳозирда дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар орасида 6 ўринда турибди.

Ҳукумат томонидан ҳаво сифатини назорат қилиштизимини мониторинглаш учун 105 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилди. Ҳозирда мамлакатнинг 4300 та шаҳарларида текширувлар олиб борилмоқда.

Агар вазият шу тариқа давом этса, мамлакатга ҳар томонлама катта миқдорда молиявий зарар келтириши мумкин. Сабаби ҳавонинг ифлосланиши сайёҳлар сонинг кескин камайиб кетишига ҳам олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга қараганда, ҳавонинг ифлосланиши натижасида дунё бўйлаб ҳар йили 7 миллион нафар одам вафот этади. Улар асосан Африка ва Осиё давлатларида яшашлари қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар