Бугун пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида энг юксак мукофот – “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маросим бошида ташкилий қўмитанинг танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш соҳасида олиб борган ишлари, жумладан, танловга топширилган материаллар ва уларни баҳолаш жараёни ҳақида қисқача ахборот берилди.
“Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танловида бу йилдан бошлаб Бош миллий мукофот берилмайдиган бўлди.
Маълумот учун: бу йилги танловда 523 журналист 7100 ижодий иши билан қатнашди. Шу кунгача 80 нафар журналист қатор халқаро ташкилотлар мукофотлари билан тақдирланган.






