АсосийDunyo

Германияда муҳожирлар ва полиция ўртасида зиддиятли вазият юзага келди

'Германияда муҳожирлар ва полиция ўртасида зиддиятли вазият юзага келди'ning rasmi

Германия полициясибошпанасиз муҳожирларга қарши рейд ўтказишни бошлади, деб хабар берди РИА новости нашри.

Бир неча кун аввал полиция ва муҳожирлар орасида бўлиб ўтган зиддиятли вазиятдан сўнг рейд ўтказишга қарор қилинган. Германия полициясива муҳожирлар ўртасида бундан уч кун олдин тўқнашувлар юзага келган эди.

Можаролар полиция 23 ёшли йигитни депортация қилишга уринганидан кейин бошланган. Муҳожирлар депортация бўлими олдида тўпланиб, унинг озод қилинишини талаб қилишгач,тўқнашувлар келиб чиққан.

Одамлар полиция машиналарининг ойналарини синдиришга уринишган.Тўқнашувларда 150 киши иштирок этган. Шундан сўнг, Элванген шаҳрида бошпанасиз муҳожирларни текшириш бўйича рейдлар бошланди.

Маълумотларга қараганда, мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келган қочоқлар сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг аксарияти Нигерия, Камерун, Гвинея каби мамлакатлар фуқароларидир. Таъкидланишича ушбу рейдлар жамоат хавфсизлигини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар