1 май куни бокс бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, ҳозирда эса фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, Умид Аҳмаджонов қабулида бўлди.
МОҚ Президенти Шаҳрамга Олимпия ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди.
"Спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, ҳам моддий, ҳам маънавий томондан рағбатлантириб боришга интилаётгани албатта ўз самарасини беради. Қолаверса шароитлар ҳам шунга яраша яратилмоқда. Мени ва дўстим Шаҳрам Ғиёсовни 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кўриш нияти борлигини изҳор қилганда ҳаяжонланиб кетдим. Насиб қилса албатта Токио Олимпиадасида иштирок этиб, ўзбек халқига ва муҳтарам Президентимизга Олимпия ўйинларининг олтин медалини совға қилишга аҳд қилдим", - дейди Шаҳрам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рио 2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби, жаҳон ва Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.






