АсосийDunyo

Украиналик янги бир “тирик” Барби қўғирчоғи билан танишинг

Дунёда, ҳусусан Украинада Валерия Лукьянова, Анастасия Шпагина, КотаКоти, Ванилла Чаму каби Барби қўғирчоғи кўринишидаги қизларнинг борлиги аллақачон шов-шувга айланган.

Day.az нашрининг хабар беришича, яқин кунларда Украинада ана шундай Барби “қўғирчоқларидан” яна бири Алина Ковалевская пайдо бўлди ва у ҳақидаги маълумотлар интернет саҳифаларида тобора тез тарқалмоқда.

21 ёшли бу қиз ҳақиқий Барби қўғирчоғига ўхшаш учун юзига кўплаб пардоз воситалари ёрдамида оро беради. Албатта бу ҳолатгача у бир қанча пластик жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирган.

​Гарчи уни Валерия Лукьяновага ўхшатаётган бўлсаларда, у ўзини Барби қўғирчоғига бошқалардан кўпроқ ўхшашини айтган. 

    Бошқа янгиликлар