АсосийDunyo

Аэропорт чиқиндихонасидан 330 минг долларлик олтин ёмбилар топилди

'Аэропорт чиқиндихонасидан 330 минг долларлик олтин ёмбилар топилди'ning rasmi

26 апрель куни Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳар аэропорти фарроши ғаройиб топилмани қўлга киритди, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Фаррош чиқинди контейнеридан газетага ўралган, ҳар бири бир килограммдан бўлган 7 та олтин ёмбиларни топган. Унинг умумий қиймати уч юз ўттиз минг долларни ташкил этади.

Ҳозиргача олтин ёмбиларнинг эгаси топилмади. Агар 6 ой мобайнида унинг эгаси аниқланмаса, мамлакат қонунчилигига биноан барча ёмбилар фаррошга насиб этади. Топилманинг эгаси маълум бўлган тақдирда ҳам фаррош 5% дан 20 % гача ўз улушини талаб қилишга ҳақли.

Мабодо олтин ёмбилар жиноятчилик йўли билан ўзлаштирилган бўлса, фаррош ҳеч нарсасиз қолади.

    Бошқа янгиликлар