Forbes журнали Женнифер Лоуренсни энг обрўли актриса дея эълон қилди.
23 ёшли актриса “Оскар” мукофотининг уч номинация бўйича номзод бўлган ва биттасида ғалаба қозонган.
Ҳар йили эълон қилинадиган рейтингнинг 2-поғонасини 49 ёшли актриса Сандра Буллок қўлга киритди. Учинчи поғонадан Анжелина Жоли ўрин олди. Шунингдек, Топ-10га Скарлетт Йоханссон, Жениффер Энистон, Эми Адамс, Гвинет Пэлтроу, Мэрил Стрип, Кэмерон Диаз ва Натали Портманлар киритилди.





