Бухоро шаҳрида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"19 апрель куни И.Кароматов шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2012 йил апрель-май ойларида Чорбаков кўчасида яшовчи Ш.Носиров ва Ҳамза кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, А.Незнамовлар унга О.Эшонов кўчасида жойлашган 2 хонали уйни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 18 минг 200 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган", - дейилган хабарда.
Ш.Носиров ва А.Незнамовлар ушланганлар.






