Боливиянинг собиқ президенти, сиёсатчи Луис Гарсиа Меса Ла-Пасдаги госпиталда 88 ёшида вафот этди, деб хабар берди ТАСС нашри.
У узоқ давом этган касаллик ва юрак хуружи туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Гарсиа Меса 28 апрелда ўта оғир аҳволда касалхонага олиб келингач, шифокорлар унга юрак хуружи ташхисини қўйишган.Бу унинг тўртинчи бор юрак хуружига учрашидир. Гарсиа Меса 1980 йил июлда давлат тўнтарувидан сўнг, ҳокимият тепасига келган ва мамлакатда ҳарбий диктатура ўрнатган.
Гарсиа Меса ҳокимият тепасида 13 ойгина ўтирган ва қуролли кучлар ичидаги низо, гиёҳванд моддалар сотишда айбланганидан сўнг ўз лавозимидан кетиб, мамлакатни тарк этган.1980 йиллар охирида Боливия суди Гарсиа Месани сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. 1995 йил мартда Бразилия ҳукумати Гарсиа Месани ушлаб, уни Боливияга топширган. Собиқ диктатор охирги 7 йилни касалхонада ўтказди. Икки йил илгари унингмуддатдан аввал озодликка чиқиши рад этилган эди.






