АсосийDunyo

Еревенда норозилик намойишлари давом этмоқда

'Еревенда норозилик намойишлари давом этмоқда'ning rasmi

Армания пойтахти Ереванда норозилик намойишлари давом этмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Эндиликда митингга мухолифат етакчиси Никол Пашинян хам келиб қўшилди.

Никол Пашинян шахар марказидаги намойиш иштирокчилари билан учрашиб, бош вазир бўлиш истагини билдирган. Арманистон парламенти депутати, барча мухолифатчилар уни қўллаб- қуватлашса, бош вазир бўлишига тўсиқ қолмаслиги таъкидлаган.

Эрик Назариян/ Мен ўз ватанимда нормал хаёт тарзида яшашни истайман.Биз тинчгина ишлашни , яшашни хохлаймиз. Бунинг учун эса бизга кучли сиёсат керак. Қонун хамиша ғалаба қилсагина ҳаммаси жойида бўлади, деб ўйлайман” деди Эрик Назарян.

Ереванда икки ҳафтадан буён собиқ бош вазирСерж Саргсянга қарши давом этаётган норозилик намойишлари сабаб Серж Саргсян ўз лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар