“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан ўзбек кинематографлари бир вақтнинг ўзида 8 та бадиий ва саргузашт эртак-филмлари устида иш олиб бормоқдалар. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.
Улар ичида 6 та бадиий, эртак фильм ҳамда тўлиқ метражли анимацион фильмлар “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинмоқда.
“Ер тафти”, “Ҳаёт-да” кабилар шулар жумласидандир. Бундан ташқари киностудияда “Қуёш юрти паҳлавони” номли тўлиқ метражли анимацион фильм, “Ойқиз эртаги” номли эртак фильм суратга олинмоқда.
“Ватан” киностудияси ҳамда Ёшлар-тажриба 5-студиясида “Гумроҳлар” ва “Соя” номли тўлиқ метражли фильми суратга олинмоқда.





