Филиппинда яшовчи Жой Арсилла (JoyArcilla) саратон ўсимтасини пашшанинг чақишига ўхшатиб, эътибор бермаганлиги учун қўлидан айрилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
2012 йилда 16 ёшида қўлидаги тошмани пашша чаққандан пайдо бўлган, деб ўйлади. Бироқ бу тошма вақт ўтган сари кетмай, кенгая бошлади. Орадан бир неча ой ўтгандан кейин Арсилла шифокор ҳузурига борди. Унга мутахассислар суяк скелетидаги хавфли ўсимта — Юинга саркомаси ташхисини қўйишди.
2013 йилнинг апрель ойида ўсимта операция орқали олиб ташланди. Шифокорлар қизни хавф ортда қолганлигига ишонтиришди. Бироқ орадан бир йил ўтгач, ўсимта яна пайдо бўлди ва Арсилла 17 та кимётерапия курсини қабул қилишга мажбур бўлди. Кимётерапия ёмон таъсир қилгандан қиз уни олишдан бош тортди. Бу эса ўсимтанинг баттар ривожланишига олиб келди.
Шунда қиз ўсимта бошқа тана аъзоларига тарқалиб кетмаслиги учун қўлини кестиришга қарор қилди. Арсилланинг айтишича, бундай қарорга келиши осон кечмаган. Бироқ ёшгина оламдан ўтгандан кўра, ногирон бўлса-да, яшашни, ўқишни афзал билган.
“Аввалига жуда сиқилдим, бироқ оила аъзоларимнинг меҳр-муҳаббати, қўллаб-қувватлашлари натижасида ҳаётга қайтдим”, дейди Арсилла.






