Урганч савдо марказида ёнғин содир бўлиши оқибатида 25 та дўкон ёниб кетган, - дея хабар беради 12news.uz.
Воқеа 28 июнь куни кечаси 23:00 да содир бўлган.
Хабарда ёзилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.





