АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси “Сўм” муомалага киритилганига 20 йил тўлди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 952-XII-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ-870-сон Фармонига мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - “Сўм” муомалага киритилди. Бу йил унинг муомалага киритилганига 20 йил тўлди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти.

Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзларидан бири, суверен давлатга хос белгидир. Миллий валютанинг жорий этилиши иқтисодий барқарорликнинг асосий шартларидан бири бўлиб, у Ўзбекистон манфаатларига мос молиявий пул-кредит сиёсати ва умуман иқтисодий сиёсатни амалга оширишда аниқ механизмни ташкил этди.

1994-2013 йилларда Ўзбекистон Республикасидада қуйидаги пул бирликлари муомалага киритилган 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг:

- 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг 1994 йил намунасидаги қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўм бўлган банкнот (қоғоз пул) лар ҳамда қиймати 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийин бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 1997 йилнинг 1 мартидан бошлаб 1997 йил намунасидаги қиймати 200 сўм бўлган банкнотлар ҳамда қиймати 1, 5 ва 10 сўм бўлган металл тангалap муомалага киритилди;

- 1999 йилнинг 20 октябридан бошлаб Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб, 1999 йил намунасидаги қиймати 25 сўм бўлган эсдалик металл тангалар муомалага киритилди;

- 2000 йилнинг 15 майидан бошлаб 2000 йил намунасидаги қиймати 1 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2000 йилнинг 1 июндан бошлаб 1999 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган банкнотлар муомалага киритилди;

- 2001 йилнинг 1 сентябридан бошлаб 2001 йил намунасидаги қиймати 1000 сўм бўлган банкнотлар ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишлаб 2001 йил намунасидаги қиймати 5, 10 ва 50 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2002 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган 2002 йил намунасидаги қиймати 50 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон миллий валютасининг 10 йиллигига бағишлаб чиқарилган 2004 йил намунасидаги қиймати 100 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган 2009 йил намунасидаги  икки хил кўринишдаги қиймати 100 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган 2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди;

- 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб 2013 йил намунасидаги қиймати 5000 сўм бўлган банкнотлар муомалага киритилди.


 


 

    Бошқа янгиликлар