Самолёт қўниши керак бўлган аэропортни адаштириб юборган ва бошқа жойга қўдирган Вьетнамлик бир қатор учувчилар ишдан бўшатилди, дея хабар беради glunews.ru сайти.
VietJet Air лайнери бортдаги 180 йўловчини Далат шаҳри аэропортига етказиши керак эди. Бунинг ўрнига у Нянчанг шаҳридаги аэропортга қўнган. Учувчиларнинг айби билан йўловчилар манзилларидан анча узоққа бориб қолишди.
Airbus A320 русумидаги 15 та самолётга эга бўлган аэропорт вакиллари VJ8861 рейсийни амалга ошираётган самолётнинг қай тарзда бошқа аэропортга бориб қолгани ҳақидаги барча изоҳлар ички текширувлар тугаллангандан сўнггина берилишини маълум қилишган.





