Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 3-тур учрашувларини ўтказишмоқда.
Жаҳон чемпионатида Европа мамлакатлари сони тобора камайиб бормоқда. Кеча ушбу қитъа вакили Италия мусобақани тарк этди. Улар учинчи турда Уругвай терма жамоасига имкониятни бош беришди – 0:1.
Шу гуруҳнинг иккинчи учрашуви Англия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлди. Ушбу учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.
“С” гуруҳида ҳам плей-оффга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди. Колумбия-Япония учрашувида 4:1 ҳисоби қайд этилди ва энди Колумбия нимчорак финалда Уругвай билан баҳс олиб боради.
Кот-д'Ивуар терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Греция эса Коста-Рика билан чорак финалга чиқиш учун беллашади.
Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Нигерия-Аргентина, Босния-Эрон, 01:00 да Гондурас-Швейцария ҳамда Эквадор-Франция терма жамоалари учрашувлари бўлиб ўтади.





