Малайзиянинг ғарбий соҳилларида, Бантинг шаҳридан 3 км узоқликда ёғочдан ясалган кема чўкиб кетди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Кема бортида 97 нафар индонезиялик муҳожирлар бўлган. Йўловчилар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлганлиги айтилмоқда.
Кема бортидаги 97 йўловчининг 31 нафари қутқариб қолинди, қолган 66 киши эса ҳалок бўлди.





