АсосийDunyo

“Севол” ҳалокати 7 нафар вазирнинг лавозимидан озод этилишига сабаб бўлди

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе “Севол” йўловчи кемаси ҳалокати сабабли 7 нафар вазирни истеъфога чиқарди. 

Кадр ўзгаришлари билан давлат раҳбари кема ҳалокати оқибатида йўқотилган халқ ишончини қайтариб олмоқчи.

Пак Кин Хе иқтисодиёт, хавфсизлик, таълим ва маданият ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар бўйича янги вазир тайинлади, дея хабар бермоқда “Вести.ру”.

Эслатиб ўтамиз, бортда 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учраган. Улардан 325 нафари Чежудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилар эди. Сўнгги хабарларга кўра, 300 нафарга яқин киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Кема қулаши иши юзасидан 20 киши қўлга олинган. Шу қаторда, ҳалокатда омон қолган экипаж аъзолари ҳам.  

    Бошқа янгиликлар