11 июн куни Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари вазирлиги қошида Буюк Британия Фавқулодда мухтор элчиси Жордж Эдгар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда келажакда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамда молиявий ҳамкорликни яхшилаш борасида сухбатлашилди, дея хабар беради Uzreport ахборот агентлиги.





