Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бу йилги сайёҳлик мавсуми икки янги меҳмонхонанинг қурилиши билан бошланди.
Ҳожикент қишлоғидаги 70 ўринли меҳмонхона ҳамда Юсуфхона қишлоғидаги 90 ўринли янги меҳмонхоналар шулар жумласидандир.
Яқиндагина “Оқтош” санаториясидаги қайта таъмирлаш ишлари ўз нияҳоясига етди. Эндиликда дам олувчилар учун даволашнинг янги усуллари таклиф этилади, дея хабар беради www.ut.uz сайти.





