Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти мутахассислари бармоқ суякларини узайтиришга ёрдам берувчи ускуна моделини яратишди. Ушбу аппаратнинг яратилиши тиббиётда, хусусан травмотология ва ортопедияда соҳаларида ўзининг ижобий натижаларини бериши кутилмоқда. Чунки у кафт суяги ва бармоқлардаги суякларни тиклашга кўмаклашиш хусусиятига эга. Титандан яратилган ушбу аппарат суяклар орасидаги масофани аниқлаб, ўлчаб беради, бу эса ўз навбатида кафт ва бармоқ суякларини тиклаш ишларини осонлаштириш имконини беради.
Аппаратнинг яратилишида ўз хиссасини қўшган муаллифлар жамоаси М. Солиева, А. Жабборберганова, Ш. Равшанова, З. Холова, С. Қодирова ва И. Ҳожиназаровалар FAP 00900 рақамли патентини қўлга киритишди, дея хабар беради www.uz24.uz сайти.





