АҚШнинг Калифорния штатидаги аҳоли яшовчи Империал округида АҚШ харбий-ҳаво кучларининг Harrier AV8B қирувчи самолёти ҳалокатга учради, дея хабар беради Газета.ру нашри.
Ҳукуматнинг хабар беришича, самолёт маҳаллий вақт билан 16:20 да қулаган.
Учувчи катапульта ёрдамида омон қолди, уни шифохоналарнинг бирига етказилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ҳалокат сабабларини ўрганиш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда.








