АсосийJamiyat

“Uzbekistan Agrominitech Expo – 2014” кўргазмаси очилди

“Ўзэкспомарказ”да агросаноат комплекси учун минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг “Uzbekistan Agrominitech Expo – 2014” IX халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг “Uzbekistan Agrotechmash Expo – 2014” III халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. 

“Uzbekistan Agrominitech Expo-2014” кўргазма-савдосида Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Германия, Испания, Эрон, Италия, Япония, Нидерландия, Россия, Туркия каби дунёнинг 26 давлатидан 150 дан зиёд компания иштирок этмоқда.

Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган ихчам линиялар, қадоқлаш минитехнологиялари, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва узумчилик ускуналари, чорва учун озуқа тайёрлаш жиҳозлари, ўсимликларни ҳимоя қиладиган кимёвий моддалар, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича кенг турдаги маҳсулот ва хизматлар намойиш этилмоқда. 

Кўргазмада Doosan, Daichi, Deadong (Жанубий Корея), Case, New Holland (АҚШ), CLAAS, Lemken, MAN (Германия) ва дунёга машҳур бошқа етакчи компанияларнинг 50 дан ортиқ техника турлари намойиш этилмоқда.

Халқаро кўргазмалар доирасида замонавий хорижий технологиялар тақдимоти, фермерлар учун семинар ва учрашувлар ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар