АсосийJamiyat

Ўзбекистон санаторийларида болалар хоналари очилади

Жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли барча 15 та санаторий ва 2 та дам олиш ҳудудида болалар хонаси ҳамда майдончалари ташкил этилади.

Мазкур қарор ота-оналар ва болаларнинг дам олишлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Ҳозирда бу борада амалга ошириладиган ишлар деярли ниҳоясига етди. Мустасно тарзда фақат катталар дам оладиган “Турон” ва “Чинобод” санаторийларида дам олувчилар фақат катталардан иборат бўлади. Бироқ бу ерда ҳам яқинларини кўргани келган болаларни инобатга олган ҳолда улар махсус майдончалар ташкил этилади.

Мазкур хоналарда болалар профессионал тарбияланувчилар назорати остида бўлиб, вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча шароитлар бўлади.

    Бошқа янгиликлар