Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарорига асосан, ҳамда фавқулодда чақирув ва маълумот олиш рақамларини халқаро андозаларга мослаштириш мақсадида телефон рақамлари ўзгарганлигини маълум қилади.
Унга кўра, 2014 йил 26 майдан бошлаб барча Ucell абонентлари учун ёнғин хавфсизлиги 01 дан 101 рақамига, милиция 02 дан 102 га, тез ёрдам 03 дан 103 га, газ хизмати 04 дан 104 га, маълумот олиш хизмати 09 дан 109 га, қутқарув хизмати 050 дан 1050 га ва бошқа хизматлар 0ХХ дан 10ХХ рақамига ўзгарди.





