АсосийDunyo

АҚШда одамлар устига минг тонналик кўприк қулади

'АҚШда одамлар устига минг тонналик кўприк қулади'ning rasmi

Американинг Майами шаҳридаги трассалардан бирида жойлашган пиёдалар кўприги қулаши оқибатида одамлар қурбон бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур кўприк янги қурилган бўлиб, ҳали ишга туширилмаган, у келаси йилнинг бошида очилиши кўзда тутилган эди. Шаҳар ҳукуматининг режасига кўра, вайрон бўлган кўприк болаларнинг мактабга боришларида хавфсизликни таъминлаши лозим эди.

Нашрнинг хабар беришича, архитекторлар кўприкнинг кучли шамолларга дош бериш хусусиятига эга бўлишини лойиҳалаштиришган. Кўприкнинг оғирлиги 960 тонна, узунлиги эса 52 метр бўлган. Қурилиш ишлари учун 11,4 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланган.

    Бошқа янгиликлар