АсосийDunyo

Швецияда дунёдаги энг оёғи узун қиз яшаши маълум бўлди

'Швецияда дунёдаги энг оёғи узун  қиз яшаши маълум бўлди 'ning rasmi

Швециялик фитнес-модель ва бодибилдер Ия Остерген оёғининг узунлиги билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди, хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ия Остергеннинг бўйи 178 сантиметр бўлган ҳолда, оёқларининг узунлиги 108 сантиметрни ташкил этиб, қизни ўзга сайёраликларга ўхшатиб қўйган.

34 ёшли модель ўзининг Instagram саҳифасига мунтазам равишда суратларини жойлаштириб боради. Ҳозирда уни 141 минг нафар одам кузатади. Қизнинг айтишича, ёшлигида жуда озғин бўлган, устига-устак узун оёқлари Ияни жуда хунук кўрсатган.

Спорт залдаги тинимсиз машқлар қизни ҳозирги ҳолатга келтирган. У 2014 йилда Швецияда Торбьорн номи билан машҳур бўлган бодибилдерга турмушга чиққан. Ия Швецияда ўтказиладиган мода намойишларида иштирок этиб, минг-минг долларлаб пул топади.

    Бошқа янгиликлар