АсосийShou-biznes

Райҳон Истанбулга йўл олади...

'Райҳон Истанбулга йўл олади...'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг 5 кунлик концерт дастурини якунлагани ҳақида хабар берган эдик...

Тиниб тинчиманган хонанда айни кунларда навбатдаги концертга тайёргарликни бошлади. Фақат бу дастур юртимиздан узоқда, аниқроқ айтадиган бўлсак, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. 21 апрель 20:00 да "Grand Pera Emak" саҳнасида латофатли хонанда, у ерлик мухлислари учун янги шоу дастурини намоён этади.

Концерт ҳақидаги қўшимча маълумотларни +90 (505) 027 70 70 ва +90(553) 770 22 77 рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар