Ўзбекистон Халқ артистлари клуби аъзолари, Республикамиз бўйлаб, барча вилоят, туманлардаги мусиқа ва санъат мактабларига бириктирилгани ҳақида хабарингиз бор...
Эл суйган санъаткорлар ҳудудлардаги ўқув ишлари билан яқиндан танишиб, таълим олаётган иқтидорли ёшларга ўз маслаҳатларни беришяпти.

Мазкур анъанани давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби Раиси, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳамда, Ўзбекистондан халқ артисти Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов билан биргаликда Олмазор туманидаги 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, ёш иқтидор эгалари билан ижодий учрашув ўтказишди. Учрашув давомида, болаларнинг ижоди ҳақида гаплашиб, қайси йўналишда таълим олаётганларига қараб, суҳбат ўтказишди.







