АсосийJamiyat

Тошкентда НАТО ваколатхонаси очилади

16 май куни Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ва ўзаро ҳамкорлик бўйича НАТО ходими бюросининг расман очилиш маросими бўлиб ўтади.

Газета.уз нашрининг хабар беришича, тадбирда НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича бош котиби махсус вакили Жеймс Аппатурай, Ўзбекистондаги НАТОга аъзо мамлакатлар элчилари, элчилар, шунингдек Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа раҳбар ходимлар иштирок этади.
Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ва ўзаро ҳамкорлик бўйича НАТО ходими кичик штат билан бирга НАТОнинг жойлардаги дипломатик вакили вазифасини бажаради. Бундан ташқари, мудофаа режаси ва таҳлили, НАТО операцияларига ёрдам бериш, ҳарбий таълим ва тайёргарлик, илмий ва экологик масалалар бўйича ҳамкорлик, жамоатчилик дипломатияси каби соҳаларда НАТОнинг Марказий Осиёдаги шериклар билан амалий ҳамкорлигига кўмак беради.
НАТО ходими Ўзбекистонда 2013 йилнинг мартидан иш бошлаган, унинг офиси 2013 йилнинг июл ойида дипломатик ваколатхона сифатида аккредитациядан ўтган.

    Бошқа янгиликлар