АсосийShou-biznes

Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)

5 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева эгизак фарзандли бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шу муносабат билан Райҳонни кечанинг ўзида эстрадамизнинг деярли барча вакиллари табриклашди. 
Қуйидаги видеони Райҳон ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлади. Унда Райҳонни Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Фарруҳ Аҳмедов, Шохруҳхон, Азиз Раметов ва бошқа ҳамкасблари жўр бўлиб табриклашган. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқда эгизакларнинг онасини Муниса Ризаева, Зарина Низомуддинова, Шаҳзода Муҳаммедова, Дилсўз, Рухшона каби ҳамкасблари табриклашган.

    Бошқа янгиликлар