АсосийJamiyat

АБИТУРИЕНТ-2014: “Қайси дарсликдан фойдалансам, ўқишга кираман?”

“Дарсликлардаги хатолар, ўқувчи кимга ишонсин?” Газетамизнинг  09.05.2013 йилдаги 19-сонида айни шу сарлавҳали мақола муштарийларнинг дарсликлардаги хатолар, бир-бирига номутаносиб маълумотлар борасидаги саволлари  ва эътирозларига ойдинлик киритиш мақсадида тайёрланганди. “Қайси дарсликдан тайёрлансам экан?” Бугунги кунда ҳам абитуриентларни айни шу саволга жавоб топиш хавотирга соляпти. Буни муштарийлар сўровлари ҳам исботлайди. Давлат Тест Маркази ахборот хизмати кўмагида ушбу саҳифани тайёрладик.

2014-2015 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи бўйича қабул тест синовларида фойдаланиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати бу саволга жавоб бўла олади.   

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАНИ БЎЙИЧА

Она тили — 6-7-синф, 2013 й., Н.Маҳмудов ва бошқалар; 8-синф, 2010 й., М.Қодиров ва бошқалар; 9-синф,            2010 й., Н.Маҳмудов ва бошқалар; она тили ва адабиёти — ал-кол*, 2013 й., А.Рафиев ва бошқалар; ҳозирги ўзбек адабий тили (1-3 қисм) — ал-кол, 2011 й., А.Нурмонов ва бошқалар; ҳозирги ўзбек адабий тили — ал-кол, 2010 й., Ғ.Абдураҳманов; адабиёт (1, 2 қисм) — 5-синф, 2011 й., С.Аҳмедов ва бошқалар; адабиёт — 6-синф, 2013 й., С.Аҳмедов ва бошқалар; адабиёт — 7-синф, 2013 й., Қ.Йўлдошев ва бошқалар; адабиёт — 8-синф, 2010      й., С.Олимов ва бошқалар; адабиёт — 9-синф, 2010 й., Қ.Йўлдошев ва бошқалар; адабиёт — ал-кол,    2010 й., Б.Тўхлиев; адабиёт мажмуа (1-3 қисм) — ал-кол, 2010 й., Б.Тўхлиев ва бошқалар; адабиёт қоидалари — ал-кол, 2011 й., Х.Умиров.

ИНГЛИЗ ТИЛИ 

Инглиз тили — «fly high english», 6-синф, 2013 й., Л.Жўраев ва бошқалар; «fly high english» — 7-синф, 2013 й., Л.Цой  ва бошқалар; «fly high english» — 8-синф, 2010 й., Л.Жўраев ва бошқалар; «fly high english», 9-синф, 2010 й., Л.Жўраев ва бошқалар; инглиз тили  (1-3 қисм) — ал-кол, 2007 й., М.Гадоева ва бошқалар; инглиз тили  (1 қисм) — ал-кол, 2011 й., Қ.Сатторов ва бошқалар; инглиз тили  (2 қисм) — ал-кол, 2011 й., О.Мўминов ва бошқалар; инглиз тили  (3 қисм) — ал-кол, 2011 й., Г.Бакиева ва бошқалар; инглиз тили  грамматикаси — ал-кол, 2011 й., М.Гаппаров.

НЕМИС ТИЛИ

Немис тили «assalom, deutsch!» — 6-7-синф, 2013 й., Н.Суханова ва бошқалар; немис тили «assalom,deutsch!» — 8-синф, 2010 й., Н.Суханова ва бошқалар; немис тили «deutsch» — 9-синф, 2010й., М.Дадахўжаева ва бошқалар; немис тили (1 қисм) — ал-кол, 2011 й., М.Дадахўжаева; немис тили (2 қисм) — ал-кол, 2011 й., А.Абдуллаева; немис тили (3 қисм) — ал-кол, 2011 й., Г.Пан; немис тили — ал-кол, 2010 й., В.Зардинова; немис тили грамматикаси — ал-кол, 2002     й., К.Таниқулова.

ФРАНЦУЗ ТИЛИ 

Француз тили — 6-синф, 2013 й., З.Абдушукурова ва бошқалар; француз тили — 7-синф, 2013 й., В.Бухин ва бошқалар; француз тили  «le nouveau voyage en france» — 8-синф, 2010 й., З.Абдушукурова ва бошқалар; француз тили «d’un etat a l’autre» — 9-синф, 2010 й., С.Раҳмонова ва бошқалар; француз тили  (1 қисм) — ал-кол, 2011 й., М.Убайдуллаева; француз тили  (2 қисм) — ал-кол, 2011 й., Ж.Ёқубов;

француз тили  (3 қисм) — ал-кол, 2011 й., Л.Абдушукурова; француз тили — ал-кол, 2002 й., С.Мирсагатова.

ТАРИХ

Тарих —  6-синф, 2013 й., А.Саъдуллаева ва б.; Ўзбекистон тарихи — 7-синф, 2013 й., А.Муҳаммаджонов; Ўзбекистон тарихи — 8-синф, 2010 й., Қ.Усмонов ва б.; Ўзбекистон тарихи — 9-синф, 2010 й., С.Тиллаев ва б.; Ўзбекистон тарихи (1, 2 қисм) — АЛ-кол, 2012 й., Қ.Усмонов ва б.; Жаҳон тарихи — 7-синф, 2013 й., Т. Салимов ва б.; Жаҳон тарихи — 8-синф, 2010    й., У.Жўраев ва б.; Жаҳон тарихи — 9-синф, 2010 й., М.Лафасов ва б.; Жаҳон тарихи — АЛ-кол, 2013           й., М.Лафасов ва б.

МАТЕМАТИКА

Математика — 6-синф, 2013 й., М.Мирзааҳмедов ва б.; Алгебра — 7-синф, 2013 й., Ш.Алимов ва б.; Алгебра — 8-синф, 2010 й., Ш.Алимов ва б.; Алгебра — 9-синф, 2010 й., Ш.Алимов ва б.; Алгебра ва математика анализ асослари (1,2 қисм) — АЛ-кол, 2013 й., А.Абдуҳамидов ва б.; Алгебра ва анализ асослари — АЛ-кол, 2003 й., Р.Вафоев ва б.; Математика (1, 2 қисм) — АЛ-кол, 2006 й., A.Мелиқулов ва б.; Геометрия — 7-синф, 2013 й., A.Азамов ва б.; Геометрия — 8-синф 2010 й., A.Раҳимқориев; Геометрия — 9-синф, 2010 й., Б.Ҳайдаров ва б.; Геометрия (1, 2 қисм) — АЛ-кол, 2010 й., И.Исроилов ва б.

ФИЗИКА

Физика — 6-синф, 2013 й.,             Н.Турдиев; Физика — 7-синф, 2013 й., П.Хабибуллаев ва б.; Физика — 8-синф, 2010 й., П.Хабибуллаев ва б.; Физика — 9-синф, 2010 й., П.Хабибуллаев ва б.; Физика (1, 2 қисм) — АЛ-кол, 2013 й., А.Ғаниев ва б.; Механика ва молекуляр физика — АЛ-кол, 2010 й., М.Ўлмасова; Физика — АЛ-кол, 2010 й., М.Ўлмасова; Физика (оптика, атом ва ядро физика) — АЛ-кол, 2010 й., М.Ўлмасова; Физика  (1-3 қисм) — АЛ-кол, 2002-2004 й., А.Нўъмонхўжаев ва б.

БИОЛОГИЯ

Ботаника — 5-синф, 2011 й., Ў.Пратов ва б.; Ботаника — 6-синф, 2013 й., Ў.Пратов ва б.; Зоология — 7-синф, 2013 й., О.Мавлонов; Одам ва унинг саломатлиги — 8-синф, 2010 й., Б.Аминов ва б.; Биология. Ситология ва генетика асослари — 9-синф, 2010 й., А.Зикиряев ва б.; Биология — АЛ-кол, 2012 й., А.Абдукаримов ва б.

КИМЁ

Кимё — 7-синф, 2013 й., И.Асқаров ва б.; Кимё — 8-9-синф, 2010 й., И.Асқаров ва б.; Кимё — АЛ-кол, 2013 й., И.Тиркашев ва б.; Кимё — АЛ-кол, 2005 й., А.Абдусаматов; Анорганик кимё — АЛ-кол, 2011 й., И.Тошев ва б.; Органик кимё — АЛ-кол, 2011 й., А.Абдусаматов.

ГЕОГРАФИЯ

Табиий география бошланғич курси — 5-синф, 2011 й., П.Ғуломов ва б.; География — 6-синф, 2013 й., А.Соатов ва б.; География — 7-синф, 2013 й., П.Ғуломов ва б.; География — 8-синф, 2010 й., П.Мусаев ва б.; Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси — 9-синф, 2010 й., А.Қаюмов ва б.; Амалий география — АЛ-кол, 2013 й., А.Рафиев ва б.

“РАҚАМЛАР ЖАВОБ БЕРМАЯТИ”

Газетамизнинг ўтган 17.04.2014 сонида “Давлат тест маркази огоҳлантиради ва тавсия этади” мақоласи чоп этилгач, айни шу эътироз билан муштарийлар таҳририятга қўнғироқ қилишди. ОЎЮга кириш истагидаги абитуриентлар учун қатор йўналиш ва фанлардан тест саволлари ва жавоблари китобига буюртма бериш учун тақдим этилган Давлат тест марказининг айрим вилоятлардаги бўлимларида телефон рақамлари жавоб бермаётган экан. Қашқадарё вилоятидан Азамат Мингтўраев, Наманган вилоятидан Иномжон Исоқов, Муҳаббат Жўрабоева, Бухоро вилоятидан Алишер Турдиев мурожаатлари шулар жумласидан. Биз эса ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ИЗОҲЛАДИ

Мавлуда Нишонова, Давлат тест маркази матбуот котиби:

— Таҳририятга қўнғироқ қилиб билдирилган эътирозларни инобатга олган ҳолда Марказнинг ҳар бир вилоят бўлимлари раҳбарларига алоҳида кўрсатма берилди. Айтиш лозимки, ушбу телефон рақамларига тўхтовсиз равишда қўнғироқлар амалга оширилаяпти. Шу сабабдан уланишда бироз муаммолар юзага келиши мумкин, аммо ҳар бир қўнғироқ имкон қадар қабул қилиниши алоҳида эътиборга олинган.

“ДАРАКЧИ” ЭСЛАТАДИ!

Агар сиз тест саволлари ва жавоблари китобига буюртма беришда муаммога дуч келаётган бўлсангиз, Давлат Тест Марказининг 235-56-45 телефон рақамлари орқали ойдинлик киритишингиз мумкин. 

ДТМ билан ҳамкорликдаУмида ЯКУБОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар