«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси учинчи мамлакатга туташ авиачиптаси бўлган йўловчиларни ўртадаги мамлакатга 96 соат давомида виза расмийлаштирмаган ҳолда ташриф буюришлари мумкинлиги ҳақида хабардор қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Малайзияга визасиз 30 кунгача, Таиландга эса келгандан сўнг жойида виза расмийлаштиришлари мумкин.
Сингапур, Таиланд ва Малайзияга ҳорижий фуқаролар учун паспорт-виза талаблари ҳақида TIM орқали чипта сотадиган сотув агентликлари орқали билиб олиш мумкин.





